Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония коронавирус хавфи остида (фоторепортаж)
2.03.2020 13:37,  
706

Таниқли фотограф ва санъатшунос Ҳусниддин Ато Sof.uz учун Япониядан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Айни пайтда Япония Хитой, Жанубий Корея, Италия ва Эрондан кейин коронавирусни энг кўп юқтирган давлатлар орасида турибди.

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 256 нафар (19 нафари аҳволи оғир), 6 киши вафот этган. Шунингдек Иокогамадаги круиз лайнерида 702 киши коронавирус юқтирган, 7 киши вафот этган.

“Япониядан деярли барча ниқобда. Аптекаларда ниқоблар қолмаган. Аҳолининг ўзи қўлбола ниқоб тикиб, тақиб юрибди.

Кўчаларда фақатгина саноқли одамларни ниқобсиз кўриш мумкин. Аптекаларда умуман ниқоб тополмаганлар ёки ушбу вирусга бефарқ бўлганларнигина ниқобсиз кўриш мумкин.

Оммавий тадбирлар, концертлар қолдирилган. Одамларга оммавий жойларга бормаслик тавсия этилмоқда.

Мен суҳбатда бўлганлар эса ўзларига вирус юққан ёки юқмаганини билмасликларини айтиб хавотирланмоқда” дейди Ҳусниддин Ато.

Суратлар 22-26 феврал кунлари олинган.

Мавзуга доир: Коронавирус васвасаси: Кореянинг Инчеон аэропортидан фоторепортаж

Ниқобли йўловчилар, ҳижобли чегарачилар, юзлаб рейслар - Истанбул аэропортидан фоторепортаж

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан