Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда биринчи маҳаллий аҳоли вакили коронавирусдан вафот этди
14.02.2020 09:49,  
322

Коронавирусдан вафот этган 80 ёшли япониялик аёл Япония маҳаллий аҳоли вакилидан биринчиси бўлди, деб ёзди Japan Times.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири Кацунобу Като маълум қилди. Унинг таъкидлашича, кекса одамларнинг иммунитети заифлашгани туфайли коронавирусга жуда сезгир бўлади, шунинг учун у биринчи аломатда касалхонага боришни маслаҳат берди.

Aёл бир неча кун олдин касалхонага ётқизилиб, гриппдан даволанган. Беморнинг ўлимидан сўнг шифокорлар уни коронавирус билан касалланганлигини аниқладилар.

2019 йил декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида пневмония тарқалганини эълон қилди. Касалликни қўзғатувчи янги коронавирус 2019-nCoV ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, 64 мингдан ортиқ одам юқтириб, 1383 киши вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан