Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда одамни қутқарган мушук полиция бошлиғи этиб тайинланди
15.04.2021 00:17,  
433

Японияда яшовчи Коко лақабли мушук бир инсонни қутқаришга ёрдам бергани учун Тояма префектурасидаги полиция бўлимига бошлиқ этиб тайинланди, дея ёзмоқда 'Xabar.uz'.

Ўтган йили бир кекса одам канализация чуқурига тушиб кетди. Коконинг ғайриоддий хатти-ҳаракати уни қутқаришга ёрдам берди. У чуқурнинг ёнига келиб, сувга тикилиб ўтирди. Буни пайқаган мушукнинг эгаси яқинроқ бориб, йиқилган одамни кўрди ва дарҳол ёрдам чақирди.

Полиция ушбу ҳаракати учун Кокога фахрий ёрлиқ топшириб, махсус форма ва бошига митти фуражка кийгизиб қўйди.

Жонивор бўлим бошлиғи лавозимида бир кун бўлди. Шу вақт ичида мушук бошланғич синф ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларида қатнашишга ва, ҳаттоки, тегишли декларацияни «имзолашга» улгурди. Япониядаги қонун-қоидага кўра, Коко панжасини қизил сиёҳга ботириб, ҳужжатга «шахсий муҳр» босди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан