Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда октябр ойида ўз жонига қасд қилганлар сони 2020 йилда мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сонидан ҳам ошиб кетди
2.12.2020 19:37,  
475

Японияда октябр ойида ўз жонига қасд қилганлар сони ушбу мамлакатда бутун 2020 йил давомида коронавирусдан вафот этганлар сонидан ошиб кетди. Бу ҳақда ҳукумат келтирган маълумотларга таяниб, CNN нашри хабар бермоқда.

Япония полициясининг ҳисоботига кўра, октябр ойида 2153 киши ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Йил бошидан буён коронавирусдан вафот этганлар сони эса 2087 кишига етди. Таъкидланишича, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан аёллар орасида 83 фоизга, эркак орасида эса 22 фоизгача ошиб кетган.

Маҳаллий экспертларнинг айтишича, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишининг асосий сабаби пандемия туфайли юзага келган иқтисодий қийинчиликлар ва қисман ходимларнинг ишдан бўшатилиши билан боғлиқ. Шунингдек, бу ҳолат кўпроқ аёллар банд бўлган соҳаларда юзага келган инқироз туфайли, улар кўпроқ ишдан бўшатилгани билан ҳам изоҳланмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, март ойида 21 ёшли талаба пандемия вақтида руҳан қийналган инсонларга ёрдам бериш учун call-марказни ишга туширади. Унга асосан, ишидан айрилиб фарзандларининг тақдиридан хавотирланган оналар ва онлайн таълим олишда қийналаётган ўқувчилар қўнғироқ қилишмоқда. Марказга кунига 200 га яқин мижозлар қўнғироқ қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан