Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Artel'га қарашли корхонада газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин юз берди
27.11.2020 17:32,  
555

Корхона ходимларидан "бир гуруҳи" термик жароҳат олгани хабар қилинди.

Жорий йилнинг 27 ноябр куни соат 12:00ларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Техноконтинентал” МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши туфайли ёнғин юзага келган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган. Улар шифокорлар назоратига олиниб, беморларга тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш ва бартараф этиш учун фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, “Техноконтинентал” МЧЖ 2018 йил январ ойида рўйхатдан ўтган. Корхона электр жиҳозларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонанинг таъсисчилари Artel Electronics (62,5 фоиз) ва Ilk Sabah Insaat Anonim Sirketi (37,5 фоиз).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан