Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек сўми йил бошидан бери 7,2% га қадрсизланди
16.07.2020 16:26,  
133

Марказий банк 2020 йилнинг дастлабки ярим йиллигида ички валюта бозори бўйича қисқача шарҳини эълон қилди. 

Январь-июнь ойларида ички валюта бозоридаги ҳолат хорижий валютага бўлган талаб ҳажмининг ўсиши ҳамда таклиф ҳажмининг нисбатан камайиши шароитида шаклланди.

Жорий йилнинг I ярим йиллигида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 8,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,8 ва 1,2 баробарга ўсди.

Дастлабки 6 ойда юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ўсиб, 6,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркибида асосий улуш (63 фоиз) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 21 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 13 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, қолган 3 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

Ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар (797 млн. АҚШ долларига) ошди.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 1,7 млрд. АҚШ доллари сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос нисбатан 3,1 баробар ўсди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми $156 млн.га камайди

Жорий йил бошидан Марказий банк томонидан ички валюта бозорига 2,2 млрд. АҚШ доллари ҳажмида интервенция амалга оширилиб, мазкур даврда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлди.

Ҳисобот йили бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга, июнь ойида эса 0,4 фоизга қадрсизланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан