Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар 3 йилга солиқлардан озод этилади
21.12.2021 09:39,  
42

Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

2022 йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда топшириқлар берди. 

Хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар 3 йил муддатга солиқлардан озод этилади. Хориждан мутахассис жалб қилган кластерларга эса харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби ўрнатилади.

Уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратиладиган кредитлар миқдори 2 баробарга оширилади, бу мақсадларга келгуси йилда 400 млрд сўм ва 20 млн $ йўналтирилади.

Балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 %га камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади.

Йирик балиқчилик лойиҳаларига келгуси йилда 20 млн евро жалб қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан