Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йирик япон банки иш ҳафтасини уч ёки тўрт кунга қисқартирмоқчи
8.10.2020 12:11,  
127

Япониянинг учинчи энг йирик банки Mizuho Financial Group ўз иш ҳафтасини уч ёки тўрт кунга қисқаришни режалаштиряпти. Бу ҳақда банкнинг бош ижрочи директори Тацуфуми Сакаи Bloomerg'га маълум қилди, деб ёзмоқда vc.ru.

Қисқартирилган иш ҳафтаси декабр ойида жорий қилиниши мумкин, дея тасдиқлади банк матбуот хизмати. Банк шу тарзда ходимларнинг масалан, болалар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш ёки ўз-ўзини ўқитиш учун шахсий вақтлари кўпроқ бўлишини кутмоқда.

Банк дастурни олтита субъектида амалга ошириши мумкин - 45 мингга яқин ходим қисқартирилган иш ҳафтасига эга бўлади. Шу билан бирга, иш ҳафтаси билан бирга ходимларнинг иш ҳақи ҳам камаяди. Уч кун ишлайдиганлар иш ҳақининг 60 фоизини, тўрт кун ишлаганлар эса 80 фоизини оладилар.

Mizuho Bank бош ижрочи директори Тацуфуми Сакаи. © Bloomberg

Mizuho Bank COVID-19 пандемияси шароитида иш муносабатларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Компания Нью-Йорк ва Лондонда офисларни қисқартиришни режалаштирмоқда, чунки баъзи ходимлар инқироздан кейин уйда ишлашда давом этишади.

2017 йилда банк операцияларни соддалаштириш, иш жойларини қисқартириш ва рақамли технологияларни жорий қилиш орқали харажатларни камайтириш бўйича 10 йиллик режани тайёрлади. 2027 йил март ойининг охирига келиб штатлар сони 19 минг кишига камайиши кутилмоқда. 2016 йил ҳолатига кўра компанияда 56 минг ишчи бор эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан