Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёлғончилик қон-қонигa сингиб кетгaндa
14.12.2020 17:47,  
1713

«Йиқилган курашга тўймабди» деганларидек, урушда мағлуб бўлган арманилар Озарбайжонларга турли туҳмат ва бўҳтонлар ёғдиришни давом эттиришяпти. Пашинян бошчилигидаги ҳукумат уруш даврида ҳам қилдан қийиқ ахтариб, бургани фил қилиб кўрсатишга устаси фаранг ёлғончилигини бутун дунёга кўрсатганди. Бундан ҳалиям воз кечилгани йўқ.

Қирқ тўрт кунлик урушдан сўнг, айрим арманилар ўзлари яхши ўрнашиб олган иккита тоғли қишлоқдан чекинишни рад қилишган, армани ОAВлари уларни ҳақиқий ватанпарварлар ўлароқ кўрсатганди. Ҳолбуки, мазкур қишлоқлар аҳолиси аллақачон кўчиб кетганди. Бу жангари "шоввозлар" 10 ноябрдаги тинчлик келишувига биноан, армани қўшинлари 1 декаргача Озарбайжонга ўтган тупроқлардан чиқиб кетишлари зарурлигини назар-писанд қилишмаганди.

Озарбайжон ичида  анклав сифатида қолиб кетган қишлоқлар қуролли жангчилари хавфсизликка катта таҳдид солиши аниқ эди. Шу туфайли, аҳвол шундайлигича ўз ҳолига ташлаб қўйилиши мумкин эмасди.

11 декабр куни озарий тупроқларида қолиб кетган қуролли тўда билан Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди. Ёлғончилик тамойилига содиқ қолган армани ҳукумати ва ОAВлари буни дарров «Озарбайжон ўқ узишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузиб, арманиларнинг иккита қишлоғига ҳужум қилди» деб ёритишди. Aрманистон президенти Серж Саргсян ҳам «Озарбайжон келишувни бузди» деб, аюҳаннос солди.

Воқеалардан икки кун ўтиб, ҳақиқат ўртага чиқиб, ҳамма яна бир марта арманиларнинг босқинчилиги ва ёлғонни ямламай ютишини кўрди. Aрмани ОAВлари маълум қилишича, озарий қўшинлари қишлоқлардан бирини қўлга киритган. Иккинчи қишлоқни эса армани жангарилари ҳозирча сақлаб туришибди. Улар тоғли сўқмоқлар орқали Тоғли Қорабоғни Aрманистон билан боғлайдиган Лочин йўлагига чиқиш имконига эга эканлар (иловадаги харитага қаранг).

Демак, армани жангарилар Ўрусия, Озарбайжон ва Aрманистон орасида имзоланган келишувни бузишгани етмагандек, Aрманистондан ёрдам олиб тургани ҳам аниқ. Бу эса армани тарафи келишувни қўпол равишда бузганини исботлайди. Жангарилар бир ойдан ортиқ икки қишлоқда очдан ўлмаслик учун  озиқ-овқатларни Ўрусия тинчлик кучлари қўриқлаётган Лочин йўлаги орқали олиб тургани аниқ. 

Иккинчи қишлоқ ҳам охир-оқибатда Озарбайжон назоратига ўтиши қонунийдир. Қардош халқ бу борада ҳам ноҳоятда сабр-тоқатли эканлиги, арманилар эса ҳалигача хоббонилик қилишдан воз кечмаётганини англаш учун жудаям ақлли бўлиш шарт эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан