Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво озгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11°илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, туман тушиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 м дан юқори бўлган ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.