Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёшлигидан «памперс» таққан ўғил болалар келажакда бепушт бўладими?
13.01.2020 17:26,  
15279

Википедияʼнинг ёзишича, АҚШда биринчи бўлиб матодан тайёрланган тагликларни Мариа Аллен 1887 йилда ишлаб чиқара бошлаган. Бизга таниш суюқликни шимиб олувчи модда эса 1984 йилдан тагликларда ишлатила бошлаган. Демак, ҳозирги тагликлар 35 йиллик тарихга эга.

Тагликларнинг минтақамизга кириб келганига эса 20 йиллар бўлган бўлса ҳам, қайноналар ва келинлар ўртасида уларнинг зарари борасида 2 хил қарашлар мавжуд.

Энг кўп тарқалган гап – тагликларнинг ўғил болалар репродуктив системасига таъсири ҳақида. Яъни, бир марталик тагликда катта бўлган болалар фарзанд кўра олмаслик хавфи бор, деган қарашлар мавжуд.

МАВЗУГА ДОИР: Бола нега бармоғини сўради, тирноғини тишлайди?

Аслида ҳам шундайми?

Зарарнинг асосий сабаби – таглик остида ҳарорат кўтарилиб, моякларнинг уруғлар (сперма) ишлаб чиқаришига таъсир қилиш дейилади. Дунёда ҳам бу борада унчалик кўп илмий изланишлар олиб борилмаган.

Германияда 48 нафар болалар билан тажриба ўтказилган. Уларга 24 соат давомида бир марталик ва пахта матодан бўлган таглик кийдириб ҳарорат ўлчанганда, табиий бўлмаган тагликда 1 градус баландроқ натижа кўрсатилган. Бу хавотирланишга сабаб бўла оладими?

МАВЗУГА ДОИР: Бола тарбияси борасида кенг тарқалган хатоларимиз

Катта ёшдаги эркакларнинг мояклари ҳарорати юқорилиги фарзанд кўришларига салбий таъсир қилиши илмий исботланган. Илмий изланишни олиб борган Германиянинг Киел университети педиатр эндокринологи доктор Парчнинг ёзишича, бир марталик тагликлардан фойдаланганда мояклар ҳарорати кўтарилгани исботини топган. Лекин, бу ривожланиб келаётган моякларга таъсир кўрсатадими, йўқми ноаниқ.

Ню-Йоркдаги Стони Брук университети уролог профессори доктор Ларри Липширтз эса “чақалоқларнинг кейинчалик спермага айланадиган ҳужайралари бошқа ҳужайралар каби оддий ва улар иссиқдан таъсирланмайди” дейди.

Гап шундаки, мояклар фақат вояга етган болаларда сперма ишлаб чиқаришни бошлайди. Шунинг учун, ёшлигида бир марталик тагликлар ишлатилган болалар улғайгач, фарзанд кўриш эҳтимоли паст бўлади, деган хулоса тўғри эмас. Устига-устак, бир марталик таглик ишлатмаган боланинг озроқ эътиборсиз қолиши, айниқса қишнинг совуқ кунларида шамоллашга олиб келади.

МАВЗУГА ДОИР: Фарзанд ривожланиши ва руҳиятидаги 3 ёш кризиси

Оналарнинг яна бир хавотири тагликка ўрганган болалар ҳожат чиқаришини бошқара олмай қолишидир. Олимларнинг хулосасига кўра, болалар 22-30 ойлик бўлганларидагина мия ҳожат чиқариш функциясини бошқара бошлайди. Демак, шу ёшдан кейин болаларни тувакка ўргатишимиз мумкин экан.

Замонавий кашфиётлар ҳаётимизни осонлаштириш учун ўйлаб топилган. Таглик ишлатмасдан доимий кир ювишдан чарчаган, асабий онадан кўра, таглик ишлатиб асаблари жойида бўлган, оиласига вақти етарли бўлган она кичкинтой учун яхшироқ. Фақат таги қуруқ бўлиши учун болани доимо бешикда ётқизишимиз ҳам боланинг руҳий ва физиологик ривожланишига ёмон таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ишда ўзимиз ва фарзандимиз учун маъқулини танлашимиз лозим.

МАВЗУГА ДОИР: Болаларни қандай қилиб мактабга, ўқишга қизиқтириш мумкин?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан