Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ётоқхонага киритилмаган 3 нафар талаба 3 кун давомида кўчада қолган — Депутат
3.03.2021 08:41,  
1010

«Ҳукумат соати»да депутат Мақсуда Ворисова ўзига бўлган бир мурожаат ҳақида гапирди ва олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловдан ҳолат бўйича изоҳ сўради.

«Мурожаат бўлди, аниқ, фамилияси бор, жойи бор. Илтимос айтманг, босим бўлади дейилгани учун қайси ОТМлигини айтмайман. Биринчи босқич талабалари якшанба куни қўшимча маблағ топиш учун ишга чиқишган, улар ётоқхонага кириш вақтидан кечга қолишган ва ётоқхонага киргизилмаган. Эртасига ҳам киритишмаган, 3 нафар талаба 3 кун давомида кўчада қолган. Охир ота-она хабар топиб етиб келган, қаттиқ гаплар гапирилган, ота-она кетгандан сўнг талабага тазйиқ ўтказиш бошланган. Бугунги кунда шу болалар ижарада яшашяпти. Мен ўрганганим бўйича талабалар турар жойи бўйича ҳар бир ОТМнинг низоми алоҳида экан, бугун уларнинг барчасини бирлаштирган ҳолда умумий ҳуқуқий асос яратиш вақти келмадими?», деган савол билан вазирга юзланди депутат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири қуйидагича жавоб қайтарди:

«Болани кўчада қолдириш бу – жиноят. У қаерга борди, қаерда ётди, у мусофир. Менга ўша маълумотларни берсангиз бунга чора кўрамиз.

Иккинчиси, ҳар бир ОТМнинг бу масала бўйича ўз низоми бор, тўғри. ОТМга академик мустақиллик берилган, кўпгина йўналишлар бўйича фақат молиявий эмас.

ОТМ 24 та вазирлик, идорага қарайди. Мана куни кеча битта ОТМга раҳбар тайинланган мен билмайман. Мен вазир сифатида Фейсбукдан ўқидим буни. Ҳатто бир келишиш, суҳбатга юбориш йўқ. Чунки у бошқа вазирлик тасарруфидаги ОТМ. Бу қанчалик тўғри?

Сиз ҳали ётоқхоналар низоми ҳақида гапиряпсиз, Олий таълим вазирлиги 2004 йилда тасдиқланган низом билан ишлайди. Балки ўта мукаммал деб ўйлашимиз мумкиндир, лекин ундан кейин қанча ўзгариш бўлди, квота, таълим шакллари ўзгарди», деди вазир.

Бундан ташқари Тошқуловнинг маълум қилишича, баъзи ректорларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳам кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан