Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юлий Юсупов: эркин конвертация нархлар ошишига олиб келмаслиги керак
4.09.2017 21:03,  
35

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 сентябрда имзоланган қарорига кўра, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб хорижий валютани чекловсиз сотиб олиш ва сотиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон учун ўта муҳим бўлган ушбу воқеа олдидан Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодчиларидан бири, мустақил иқтисодий таҳлилчи Юсупов Юлий билан суҳбатд уюштирилди.

- Марказий банк валюта курсини қандай бошқаради?

- Марказий банк валюта курсини бошқаришнинг усуллари кўп. Валюта коридори ўрнатиш, расмий курс ёки эркин бозор курси жорий этиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда Марказий банк бозор курсига фақат интервенциялар билан, яъни катта миқдорда валютани сотиб олиш ва сотиш йўли билан аралашиши мумкин. Бу одатий ҳол. Дунёнинг барча мамлакатлари марказий банклари курс белгилаш жараёнига аралашади. Акс ҳолда валюта курсида кескин тушиш ва чиқишлар (сакрашлар) юз бериши мумкин.

- Конвертация очилса импорт маҳсулотлари нархи кескин ошадими?

— Конвертация очилганидан кейин қандай курс ўрнатилишига қараш керак. Бунинг бир неча томонлари бор. Масалан, божхона тўловлари, улар расмий курс бўйича ҳисобланади. Агар курс 7-8 мингга чиқиб кетса, божхона тўловлари ҳам 2 баравар ошади. Лекин ҳукумат буни билади ва буни олдини олиш чораларини кўрмоқда. Президент қарорида божхона тўловлари мувофиқлаштирилиши керак дейилган. Демак, керак бўлса  улар камайтирилади.

Мана шу ишларнинг барчаси тўғри амалга оширилса – нархлар ўсмайди. Бу йўлда маълум муаммо ва қалтисликлар бор, лекин уларнинг барчасини ҳал қилиш ёки юмшатиш мумкин. Бунинг ҳаммаси ҳукумат қўлида.

Давлат монополия компаниялари хизматлари, масалан авиачипталар нархи ошмайдими?

Маълумки, Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг авиачипталари нархлари, уяли алоқа компаниялари ва интернет правайдерлари хизматлари нархлари хорижий валюта курси асосида белгиланар эди. Бу борада ҳам нархлар ошмаслиги президент қарорида алоҳида таъкидланган. Айтиш керак-ки, ушбу компанияларнинг айримлари Ўзбекистон бозорида монополист ёки бозорга катта таъсир кўрсатиш имконига эга. Шунинг учун, курс эркинлашганидан кейин, ҳукумат томонидан уларни назорат қилиб туриш керак, токи улар давлат курси ўсишидан фойдаланиб нархларини оширмасин. Аслида юқорида айтиб ўтилган монополист компаниялар учун нарх оширишга асос ҳам йўқ, чунки улар қилаётган харажатларининг аксарияти Ўзбекистонда, сўм ҳисобида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги конвертация очилиши муносабати билан алоқа операторлари ва интернет провайдерларга махсус йўриқнома юборди. Унда айтилишига кўра, АҚШ долларида ёки ш.б. да кўрсатилган хизматлар нархлари Марказий банкининг 2017 йил 4 сентябридаги курси бўйича ҳисобланган нархлардан ошмаслиги керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан