Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди
3.08.2021 15:54,  
97

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон ҳукуматига 2016 йилда жаҳон мероси объектларининг «хавотирли рўйхати»га киритилган Шаҳрисабзнинг тарихий марказини қайта тиклаш бўйича ишларни якунига етказиши учун яна бир йил муддат тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарор ЮНЕСКО қўмитасининг Хитойнинг Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтган 44-сессияси жараёнида қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июлида ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессиясида қурилиш ишлари вақтида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция меъёрлари бузилгани сабабли Шаҳрисабзнинг тарихий марказини хавф остида бўлган Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишга қарор қилган эди.

2018 йилда қўмитанинг навбатдаги сессияси кун тартибидан Шаҳрисабзнинг тарихий марказини Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатидан чиқариш масаласи ўрин олди, бироқ шаҳар рўйхатда қолди. 2019 йил ёзида Ўзбекистон ҳукуматига икки йил муддатда Шаҳрисабзнинг тарихий марказини «хавотирли рўйхат»дан чиқариш учун регенерация режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Шаҳрисабзнинг тарихий маркази 2000 йилдан зиёдроқ ўтмишга эга бўлиб, 2000 йилда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. Шаҳар марказида Амир Темур ва темурийлар даврига оид XIV-XV асрларда барпо этилган архитектура ёдгорликлари ва қадимий мавзелар жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан