Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНИСEФ: пандемия Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари борасида эришилган ютуқларни йўққа чиқариши мумкин
20.11.2020 23:54,  
261

Жаҳон болалар кунида ЮНИСEФ Ўзбекистондаги болалар вазиятининг таҳлили бўйича янги ҳисоботни тақдим этди ва COVID-19 пандемияси эришилган ютуқларни йўққа чиқариши ҳамда бутун мамлакат бўйлаб энг заиф болаларнинг вазияти ёмонлашишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Асосий манфаатдор томонлар, жумладан, вазирликлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар, донорлар ва хусусий сектор вакиллари иштирокида ўтказилган таҳлил болаларнинг омон қолиши, болалар меҳнатига барҳам бериш ва эрта ёшдаги болалар таълимининг яхшиланиши тенденцияларини кўрсатди. Шу билан бирга, ҳисоботда энг кам таъминланган оилалардаги болалар ва ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш, ҳомиладор аёлларнинг овқатланиши ва ўспиринларнинг руҳий саломатлиги борасидаги ташвишли тенденциялар ҳам кўрсатилган.

«Ҳисоботнинг тақдим этилиши ўз вақтида бўлди. Бутун дунё ва Ўзбекистон COVID-19 пандемияси билан курашаётган даврда – бой берилган таълим, тўйиб овқатланмаслик, чекланган сув таъминоти ва санитария шароитларининг етишмаслиги ҳамда болалар камбағаллиги тез суръатларда ўсиб бораётган вақтда тўғри қарорлар қабул қилиш ва тегишли чораларни кўриш ҳамда болалар учун ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олиш учун ахборот, маълумотлар ва далиллар зарур», деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Таҳлил натижалари тузилмали тўсиқларни ўрганиб чиқиш ва уларга барҳам бериш кераклигини тасдиқлади. Бюджет маблағларини тақсимлашдаги самарасизликлар, соғлиқни сақлаш тизимида нақд пул тўлаш сингари яширин харажатлар, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳасида турли ёш тоифалари учун мувозанатсиз сармоялар ва кўпинча стандартларга мос келмайдиган етарли бўлмаган молиялаштириш шулар жумласига киради.

Ушбу хулосалар COVID-19 оқибатидаги иқтисодий таъсир туфайли болалар камбағаллиги ошган шароитда қилинган. Ҳисоботда кам таъминланган оилалардаги ва муассасаларда яшовчи болалар ва ёшларни қамраб олишнинг муҳимлиги таъкидланган. Шунингдек, болалар кундалик ҳаётларида юзага келадиган соғлиқнинг заифлиги, таълим олиш имконияти йўқлиги, турмуш даражаси пастлиги, ҳуқуқсизлик, зўравонлик таҳдиди ва экологик жиҳатдан яшаш учун хавфли бўлган жойларда истиқомат қилиш сингари қатор йўқотишларни комплекс равишда баҳолаш учун болалар камбағаллигининг кўп кўрсаткичли ўлчовини белгилаш тавсия этилади. Ўз навбатида, бундай ёндашув камбағалликни камайтириш бўйича ахборотга асосланган ва мақсадли сиёсатни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқларини янада илгари суриш учун устувор йўналишлар ҳамда янги пайдо бўлаётган муаммолар аниқлаб берилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан