Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод деҳқон бозори яқинидаги сотувчилардан ҳар ой пул ундириб келган аёл ушланди
4.12.2021 21:36,  
247

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Юнусобод туманида фуқаролардан «солиқ» йиғиб юрган аёл қўлга олинди, деб хабар беради идора ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Юнусобод деҳқон бозори атрофида жойлашган ерости йўлагида кийим-кечак савдоси билан шуғулланаётганларга мазкур ҳудуд унга тегишли экани, унинг рухсатисиз бу ерда ишлаш мумкин эмаслигини таъкидлаб, савдо-сотиқ қилишга тўсқинлик қилиб келган. Кимдир бу ерда савдо қилишни истаса ҳар ойда 250 доллар пул беришини талаб қилган.

Ноябрь ойи бошларида бир неча фуқаро томонидан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатда Юнусобод деҳқон бозори атрофидаги ёймаларда Лайло исмли фуқаро тамагирлик йўли билан пул ундириб, савдо-сотиқ қилишга тўсқинлик қилаётгани билдирилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам Лайло исмли аёл фуқаролардан пул ундириб келгани аниқланган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган ва аёл фуқаролардан 200 доллар олаётганида ушланган.

Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасига топширилган. Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Лайло исмли аёл 2021 йилнинг февралидан ноябрь ойига 73 миллион сўм пул маблағларини ўзлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-модда 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан