Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод туманидаги  бир оиланинг 6 нафар аъзосида коронавирус аниқланди
20.06.2020 17:49,  
390

18 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 85 нафар бемордан 28 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 19 июнь куни эса 179 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи  ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам кундандан кунга кескин  ошган.

19 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 24 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.

Жумладан, Чилонзор туманидаги савдо дўкони сотувчиси бўлган Н.да (Сергели туманилик, шу йилнинг 18 июнидан  тана ҳарорати кўтарилгач, шифокорга мурожаат қилган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.да ҳамда унинг ўғли ва қизида, пойтахтимизда бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О.да (профилактика мақсадида Тошкент шаҳар СЭОМ лабораториясига намуна топширган), Учтепа туманида яшовчи 3 нафар нафақада бўлган фуқароларда ҳамда Юнусобод туманидаги  бир оиланинг 6 нафар аъзосида (тана ҳарорати кўтарилгач, оилавий тумандаги 52 - оилавий поликлиникага мурожаат қилган) касаллик қайд этилган.

Бундан ташқари, Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 3 нафар фуқаро (шу йилнинг 17-июнь куни тана ҳарорати кўтарилгач, врачга мурожаат қилган)да, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г.да (профилактика мақсадда намуна олинган) ҳамда Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги бемор З.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан