Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юқори Чирчиқда 5 кунда карантин зонаси қурилади (фото, видео)
26.03.2020 13:05,  
1179

Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 январь куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси томонидан кечиктириб бўлмайдиган жиддий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилгани ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва самарали даволаш чораларини кучайтириш мақсадида қисқа фурсатларда қатор шифохоналарни барпо этиш ишлари жадал бошлаб юборилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида учта замонавий ихтисослашган тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда.

Биринчиси, бу 144 ўринга мўлжалланган Чилонзор туманида янги қурилаётган шаҳар 3-сонли болалар юқумли касалликлари шифохонаси ва 158 ўринли шаҳар 4-сонли болалар кардиоревматология клиник шифохона бинолари яқин ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Яшнобод туманида жойлашган Тошкент стоматология институтининг янги қурилаётган биносини 250 ўринли замонавий даволаш муассасасига айлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур бино жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг ташаббуси билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карантин муассасасини бунёд этиш учун 55 гектар ер ажратилиб, жуда қисқа кунларда қуриб битказилиш чоралари кўрилмоқда.

Яна бир йирик муассаса Зангиота туманида бунёд этилмоқда. Шу кунларда ушбу тумандан ажратилган 27 гектар ер майдонида ўн минг ўринли шифохона қурилиши жадал давом этмоқда.Ушбу янги тиббиёт муассаса ҳам яқин фурсатларда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. 

Шунингдек, айни пайтда Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ҳам коронавирус билан касалланганлар ва уларнинг карантини учун худди шундай муассасалар қурилмоқда.

"Ўзбекистон 24"каналида хабар берилишича, карантин зонаси бир вақтнинг ўзида 10 минг кишини қабул қилиши мумкин. "Хитой 10 кун ичида бундай касалхонани қурди, Ўзбекистон 5 кун ичида (Юқоричирчиқ туманида 53 гектар майдонда) шифохонани топширади", дейилади дастурда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан