Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юқоричирчиқда ҳоким машинаси 16 ёшли қизни уриб юборди. У вафот этган
23.08.2021 22:30,  
321

20 август куни ҳайдовчи У.А (1994 й. т.) давлат рақами 10 020 DAV бўлган Captiva автомашинасида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Бош прокуратура У.А Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси эканлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат бўйича, Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Юқоричирчиқ туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан