Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юракни эзувчи видео. Она маймун боласининг ўлимига ишонмади
29.12.2018 15:21,  
49

Ҳайвонлар ҳеч нарсани тушунмайдилар ва уларда ҳис-туйғу йўқ, деб бўлмайди. Бизнинг видео ҳайвонлар нафақат сева олишлари, балки чин дилдан ғусса чекишлари мумкинлигининг ёрқин далилидир.

Ҳиндистондаги миллий боғда сайёҳ қиз макаки урғочиси ўз боласининг ўлимига ишонмай, уни овқатлантиришга уринаётган саҳнани тасвирга туширди.

Маймун боласи 50 даражали иссиқдан вафот этади. Видеода дарду-ҳасратга тўла она ўз фарзандига термулиб тургани акс этган. Она маймун зурриёдини бир бағрига босада, бир юзларини сийпалаб, кўзларига термулади. Сўнгра маймунча жасадини қўлида кўтариб юради ва агар йиқитиб қўйса, дарҳол ердан кўтариб олади.

Қайсидир пайт ғуссага чўккан урғочи маймун олдига эркаги келиб, уни силайди. Ўз ҳаракатлари билан аёлига тасалли бераётганини фаҳмлаш қийин эмас. Бу ҳақда видеони тасвирга олган Арчна Сингх ҳикоя қилади.

“Мен тасвирга олаётганимда кўз ёшларимни тўхтата олмадим. Ҳар бир она учун фарзандини йўқотиш – бу катта мусибат. Бу ҳайвонлар ҳам биз каби ҳиссиётга берилувчан эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”, - деб ёзади у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан