Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юриб кетаётган вагонлардан кўмир ўғирлаётганлар юзасидан изоҳ берилди
21.11.2020 14:04,  
628

17 ноябр куни усти ярим очиқ 50та вагонда кўмир маҳсулотлари «Ангрен – Оҳангарон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда, «Облиқ» темир йўл бекатида, 4та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. 

«Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабарига кўра, вагонлар узилгандан сўнг ҳаракат таркиби Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб кетган.

Қайд этилишича, узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб, белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахс вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловоз тўхтатилган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.

«Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда», – дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан