Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик шахсларга шартнома асосида углеводород ресурсларини қазиб олишга рухсат берилади
23.07.2020 11:21,  
145

«Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизмини жорий этиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (448-сон, 21.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш назарда тутилган конлар рўйхати ер қаъридан фойдаланувчиларнинг таклифлари асосида Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам равишда шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.

Контрактлар бир ёки бир неча конлар бўйича 10 йилгача бўлган муддатга, ер қаъридан фойдаланувчи ҳамда пудратчининг ўзаро келишувига кўра қўшимча 5 йилгача узайтириш имконияти билан тузилиши мумкин.

Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчини танлаш бўйича танлов савдоларини ўтказишда корпоратив буюртмачи вазифасини бажаради.

Танлов савдолари ҳар бир алоҳида кон бўйича эълон қилинади.

Танлов савдолари ғолиби – пудратчи 100 фоиз улушли иштироки бўлган шуба юридик шахсни ташкил қилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиши шарт (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар – резидентлар бундан мустасно).

Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчи билан танлов савдоларининг натижаларига кўра контракт тузади.

Қарор билан шунингдек, контрактга қўйиладиган минимал талаблар белгиланди.

Тақсимланмайдиган таваккалчиликларга эга бўлган контрактлар асосида углеводородларни қазиб олиш механизми:

- устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган давлат корхоналари ва юридик шахсларга;

- давлат улуши 50 ҳамда ундан ортиқ фоизни ташкил қиладиган юридик шахсга устав фондининг (капиталининг) 50 ва ундан ортиқ фоизи тегишли бўлган юридик шахсларга татбиқ этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан