Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
3.11.2020 02:31,  
1832

“Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (677-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш:

●  давлат хизматлари марказлари;
●  Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
●  Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган 56 ва ундан юқори натижаларга эга битирувчилар ҳамда республика ОТМларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизни тўплаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Қарор билан юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади. 

Кириш синовларидан муваффақиятли ўтган:

●  кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар;
●  “Меҳрибонлик уйи” ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
●  I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. 

Кириш синовлари 25-30 августда қуйидаги шаклда ўтказилади:
● Ўзбекистон фуқаролари учун – тест синовлари;
● хорижий фуқаролар учун – оғзаки суҳбат;
● кўзи ожизлар учун – танлов асосида.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан