Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юртимиз имижини тарғиб қилганлар “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
15.10.2020 08:59,  
80

13 октябрь куни " Hilton Tashkent City" меҳмонхонасида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган кишиларга "Туризм фидоийси" кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, совриндорлар, фахрий меҳмонлар, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

Республика даражасидаги давлат органлари, чет элдаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳам ўз номзодларини фахрий мукофот олиш учун жорий йилнинг 1 августига қадар топширишди. 

“Туризм фидойиси” кўкрак нишони эгалари рўйхати: 

1. Абдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги «Лаззат» ўзбек ресторани раҳбари; 
2. Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия);
3. Бекжанова Амина Каримбаевна – “MUINAK TOUR” МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси); 
4. Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – «Синтобистон» оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти); 
5. Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник; 
6. Киёси Куросава – кинорежиссёр, сенарист, ёзувчи, Ўзбекистонда тасвирга олинган "Дунёнинг чеккаси томон" фильми продюсери (Япония); 
7. Махкамов Илҳам Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари; 
8. Назиров Алишер Носирович – кулол, «Ҳунарманд» уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти); 9. Сайдаминов Муродулла – Ориент Вояге сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти); 
10. Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси; 
11. Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси; 
12. Тони Тончиан Дзоу – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси); 
13. Тухватуллина Элмира Акрамовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Дунё бўйлаб” телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари; 
14. Убайдуллаев Равшан Умарович – «Амирсой» тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари; 
15. Уитердик Катерина – Бухоро шаҳридаги «Шухов» сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франция); 
16. Шарапов Анвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси); 
17. Холматов Эркин Иргашевич - Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи; 
18. Хайитова Мухайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари; 
19. Ҳакимов Дилёр Зафарович - Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Мухтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан