"Болоня"га қарши ўйиндан кейин "Ювентус" спорт директори Шомуродовнинг вакиллари билан алоқага чиқди.
"Женоа" таркибида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга "Ювентус" қизиқиш билдираётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.Маълумотларга кўра, бу шунчаки миш-миш эмас. "Болоня"га қарши ўйиндан кейин "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи "Женоа" расмийлари ва Элдор Шомуродовнинг вакилларига алоқага чиққан. Албатта, тез орада Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши ҳақида гап кетмаган. Аммо туринликлар Шомуродовга эътибор қаратишгани ва уни ўйинларини кузатиб боришаётгани ҳақиқат.
Агар Элдорнинг ўйини ўсишда давом эца, мавсум тугаганидан сўнг уни "Ювентус"да кўрсак ҳам ажаб эмас"-деб хабар бермоқда UzReport.news