Ҳукуматнинг тегишли қарорига (686-сон, 17.11.2021й.) биноан, Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимидан кетди.
Ушбу қарор билан Педагогика университетининг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилган.