Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган болалар сони маълум қилинди
7.10.2021 19:26,  
206

Тошкент вилоятидаги Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановга кўра, ҳозирги кунда пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар фақат Зангиота 1-сон ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида қабул қилиняпти.  

"Марказимиз 2 минг ўринга мўлжалланган. Ҳозир бу ерда 1 минг 600 нафар бемор муолажа оляпти. Уларнинг 26 фоизи олтмиш ёшдан ошган фуқаролар бўлса, 160 нафарга яқини болалардан иборат.  

Жами беморларнинг 77 фоизи ўрта оғир, 20 фоизи оғир, 3 фоизи эса ўта оғир ҳолатда. Айни пайтда 153 нафар бемор жонлантириш бўлимида даволаняпти. Кунига ўрта ҳисобда 100-150 нафар беморни қабул қилиб, уларни 7-10 кун давомида саломатлигини тиклаш чораларини кўряпмиз.

СOVID-19ни юқтириб олаётганлар орасида болалар сони ҳам ортиб бормоқда. Мисол учун, айни кунда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига кунига ўртача 25 нафар ўғил-қиз ётқизиляпти. Чунки юртимизда кенг тарқалган дельта штамми болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ"- дея маълумот берди А. Ҳусанов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан