Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиотада нотўғри жарроҳлик амалиёти туфайли прокуратура ходими вафот этганмиди?
2.08.2020 14:22,  
1101

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида  жойлашган “Лор Мед сервис” хусусий клиникасида нотўғри жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги сабабли прокуратура ходими вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг хабар беришича, 2020 йил 30 июль куни соат 14:55 ларда фуқаро Сухроб Турдиев (1991 й.т.) Зангиота туманида жойлашган  хусусий клиникада бурун деформацияси ташхиси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиёти давомида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳум С.Турдиев ҳақиқатда 2018 йил ноябрь ойига қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Тошкент вилояти прокурорининг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.

Шифокор ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан