Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида беморлар кўпайдими?
27.06.2021 15:14,  
289

Маълумки, 28 июндан Тошкент шаҳрида маълум карантин чекловлари кучга киради.  Бунга инфекциясининг ҳудудлар кесимида қайд этилиши, хусусан, пойтахтимиз аҳолиси орасида кўпроқ кузатилаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, охирги 10-15 кун ичида Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига беморлар мурожаатлари нисбатан кўпайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, марказ директори Анвар ҲУСАНОВга таяниб хабар беришича, охирги икки ҳафта давомида тиббиёт муассасага мурожаат қилувчи беморлар сони кескин ортган.

Хусусан, айни пайтда 2016 та ўринга эга бўлган шифохонада 1400 нафардан ортиқ бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

Шифохонада 6 та реанимация бўлими бор ва уларда 232 та ўрин ташкил қилинган. 

"Ҳозирги кунда ушбу реанимация бўлимларида 203 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда. Бўш ўринлар сони эса 29 тани ташкил этмоқда.

Реанимация бўлимидаги ҳар бир койка сунъий ўпка вентиляцияси ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, ҳар бир бўлимда санитар ўтказгич ташкил қилинган", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан