Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиотадаги колониядан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди
27.04.2020 10:19,  
403

Кеча Зангиота туманида жойлашган аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкума аёллар озодликка чиқарилди.

ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ўктам Холиқов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида 21-жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг тақдимномалари кўриб чиқилди.

Тақдимномада жазони ўташ жараёнида белгиланган тартибларга қатъий риоя этган, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ маҳкумаларни муддатидан олдинроқ озод этиш сўралган. Натижада, бир неча маҳкумалар озодликка чиқарилган.

Фото: ЎзА

Маҳкумалар шунчаки озод этилмади, балки уларнинг келгусида ҳаётда тўғри йўлга тушиб олиши, жамиятда ўз ўринларини топиши учун тегишли хизматлар, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига масъулият ҳам юкланди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан