Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зарафшон шаҳрида шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш чекланди
18.05.2020 12:57,  
264

2020 йил 18 май соат 06:00 дан бошлаб Зарафшон шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилган ва бу чекловлар Зарафшон шаҳри учун ўз кучида қолади.

Зарафшондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда шаҳар махсус комиссиясига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган. Шу сабабли Зарафшон шаҳрида эпидемиологик вазият юмшамаганлигидан келиб чиқиб, қатъий карантин чекловлари давом этади. Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланган талаблар Зарафшон шаҳри учун тадбиқ этилмайди.

Шаҳар махсус комиссиясининг қарорига кўра бугундан эътиборан қуйидагилар чекланди: 

– эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши бутунлай чекланди;

– коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 1 июнга қадар шаҳар ҳудудида шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланди;

– карантин давомида шаҳар ҳудудида шахсий автомобилларда ҳаракатланиш шаҳар штаби томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади;

– шаҳар ҳудудида ҳаракатланишга рухсат берилган автомобилларнинг карантин давомидаги қатнови назоратга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан