Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Зато” бизда Бунёдкор стадиони бор – Алламжонов Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги ҳақида
21.04.2021 09:29,  
1483

Аввалроқ “Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик. Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов ушбу ҳолатга аччиқ ҳазил аралаш муносабат билдирди.

“Ҳар йили шу пайтда Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги рейтинги ошаётганини айтиб мақтаниб қўярдим. Бу йил эса ушбу соҳага МАСЪУЛ бўлган барча мутасаддиларга машаққатли, сермазмун, ижодий ва тинимсиз меҳнатлари учун катта “раҳмат” айтмоқчиман. 

Барака топинглар, ҳурматлилар. Рейтинг-пейтингга бало борми, тоже мне. Тушди нима, кўтарилди нима, тўғрими? Ота-бобонг қилган ишни қилсанглар бўлмайдими, дейдиган одам йўқ. Чойхоналаримиздан, гап, улфатчиликларимиздан қўймасин. Зато, бизда Бунёдкор стадиони бор. Файзимизни берсин. 

Лицейда ўқиб юрган пайтларимиз, дарсда тўполон қилсак, адабиёт ўқитувчимиз бизга: “Қанча қилма тарбия, хўтикла кучукчани, ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий“, дердилар. Негадир шу эсимга тушиб кетди ҳозир. Нимага экан?” деб ёзган Алламжонов.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда тўрт поғона юқорилаб, 156-ўринни эгаллаган эди.

Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 79-ўринни, Қозоғистон 155-ўринни, Тожикистон 162-ўринни, Туркманистон 178-ўринни банд қилган.

Шунингдек, Норвегия ушбу рейтингда кетма-кет бешинчи йил биринчи ўринни эгалламоқда. Ундан кейин Финляндия (2-ўрин), Швеция (3-ўрин), Дания (4-ўрин) ва Коста-Рика (5-ўрин) жой олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан