Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зоир Мирзаев деҳқонободлик раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди
8.11.2019 20:48,  
1426

Бугун, 8 ноябр куни, Қашқадарё вилоятининг янги ҳокими Зоир Мирзаев Деҳқонобод туманга ташрифи чоғида вилоят раҳбарлари ва туман фаоллари билан учрашган. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Ҳоким вилоятдаги бошқармаларда фаолият кўрсатаётган деҳқонободлик раҳбарларга ўзи туғилиб ўсган қишлоқда кутубхона қуриш талабини қўйди.

“Фақат қаердандир ўғирлаб келинган пулга эмас, ўз номингизга олинган кредит маблағи эвазига кутубхона қурасиз, кутубхона учун банкдан номингизга кредит олинган ёки олинмагани билан шахсан ўзим қизиқаман”, - деди ҳоким.

Ҳокимлик ахборот хизматининг қўшимча қилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг вилоят филиали тумандаги боғчалар учун артизан ковлаб, сув чиқариб бериш масъулиятини ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикамиз тижорат банкларида йиллик ўртача 30 %дан кредит маблағлари берилмоқда.

Вилоят ҳокими вилоятнинг чекка қишлоқларида қурилаган кутубхона ўзининг харажатлари, жумладан электр тўлови, мол-мулк солиғи, ер солиғидан ташқари йилига 30 %лик банк кредитини ҳам қоплаши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмикан? Кутубхонани қурдирган давлат амалдори ушбу тўлов ва харажатларни қоплаш учун кутубхонани пулли қиладими ёки халқ учун бепул қилинадиган кутубхонанинг харажатлари амалдорнинг пешона териси билан топилган ойлик маоши ҳисобидан қопланадими? Хабарда бу саволларга аниқлик киритилмаган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматидан ушбу саволларга жавоб кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан