Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зокир Алиев террорчилик фаолияти билан шуғулланганликда айбланмоқда
18.06.2018 15:07,  
11

Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати АҚШ фуқароси Зокир Алиевнинг қамоққа олиниши сабаблари тўғрисида хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Зокир Алиев 16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ДХХ органлари томонидан қўлга олинган. У дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси ва АҚШда террористик ташкилот сифатида тан олинган «Ўзбекистон ислом ҳаракати» фаолиятига алоқадорлиги учун қидирувда бўлган, 1972 йилда Чироқчи туманида туғилган, 2014 йилда АҚШ фуқаролигини олган.

Қўлга олиш жараёнида З.Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берди. Хусусан, у 2000 йилда «Ўзбекистон ислом ҳаракати"га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

«Ўзбекистон ислом ҳаракати"нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З. Алиевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159, 223 ва 244−2-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда З.Алиевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан