Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зомин туманида тез тиббий ёрдам ходими калтакланди
25.08.2020 12:38,  
258

Ижтимоий тармоқларда тарқалган чақириқ пайтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган тез ёрдам ходимининг Зомин туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч хирургия бўлимида ётиб даволанаётганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 август куни соат 12:06 да Жиззах вилоят “Саll-марказ”ига Зомин тумани Оқтепа МФЙ Ж.Сулайманов кўчасида яшовчи фуқаро А.Б.га яқинлари томонидан чақириқ бўлган. Соат 12:10 да тез ёрдам бригадаси ушбу фуқаронинг яшаш хонадонига етиб борган.

Шифокор 1939 йил туғилган беморни текширувдан ўтказгач, беморнинг умумий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли шифохонада стационар шароитда ётиб даволаниши учун олиб кетиш кераклигини айтади. 

Аммо дастлабки маълумотларга кўра, беморнинг яқинлари бунга рухсат беришмаган. Шундан сўнг тез ёрдам бригадаси томонидан зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилган.

Шу куни соат 13:42 да мазкур хонадондан яна қайта вилоят “Саll-маркази”га чақириқ бўлган. Туман тез ёрдам бригадаси соат 13:47 да беморнинг яшаш хонадонига етиб борган вақтда беморда биологик ўлим юз берганлиги маълум бўлган. 

Тез ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э.И. ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бераётган вақтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган. 

Фельдшер Э.И. зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келинган вақтда у карахт ҳолда кўнгли айниб, қайд қилиши кузатилган. Бемор тиббий текширувлардан ўтказилиб, шошилинч хирургия бўлимига ёткизилган. 

Унга ёпиқ бош мия чайқалиши, бўйин соҳаси юмшоқ тўқимларининг лат ейиши, тери ости гематомаси ташхиси қўйилган.

Бош Прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган. 

Текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан