Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Zoom фойдаланувчиларининг маълумотларини ФБРга бериб келаётганини тан олди
4.06.2020 13:01,  
404

Коронавирус пандемияси даврида Zoom видеоконференциялар сервиси ўта оммалашди, аммо ҳимояси заифлиги туфайли хакерлар ҳужумига кўп учрамоқда. Бизнес мақсадларида ундан фойдаланиш SpaceX'дан NASA'га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқлаб қўйилган.

Бундан ташқари, Zoom ижрочи директори Эрик Юань (Eric Yuan) компаниянинг молиявий ҳисоботига бағишланган анжуманда бошқа айрим масалаларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Жумладан, видеоконференциялар сервисидан бепул фойдаланганда трафикнинг шифрланмаслигини расман тан олди.

Эрик Юаннинг таъкидлашича, мазкур функция Zoom'нинг пулли обуначиларидагина амал қилади. Сервисдан бепул фойдаланаётганларнинг маълумотлари эса Федерал қидирув бюроси (FBI – ФБР) ва маҳаллий ҳукуматга тақдим этилар экан.

Айтиш керакки, кейинги 4 ой мобайнида Zoom фойдаланувчилари сони 30 каррага (!) ортган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан