Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зойир Мирзаев ўрта махсус билим юртларига кириш квоталарини оширишни таклиф қилди
9.10.2020 09:13,  
83

8 октябрь куни президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш масаласида видеоселекторда сўзга чиққан Қашқадарё вилояти ҳокими ўрта махсус билим юртларига қабул квоталарини оширишни таклиф қилган

"Сабаби жуда кўпчилик ёшлар олий ўқув юртига кира олмайди ва ҳужжатларини ўрта махсус билим юртларига топширади", - деди Қашқадарё ҳокими.

Шунингдек, "Ватанпарвар" ташкилоти имкониятидан ҳам кенгроқ фойдаланиш лозим. Барча туманларда ишларини ўрганиш, бўлимлари бўлмаган туманларда ижарага бепул бинолар тақдим этиб очиш керак", - дея таъкидлаган З.Мирзаев.

"Қашқадарё вилоятида ёшлар ва аёллар ишлари бўйича Қарши шаҳри ва Ғузор тумани намуна сифатида танлаб олинган.
Эртаданоқ ишчи гуруҳи тузилиб, бевосита бу ҳудудларга бориб ишлайди", – деган у.

Президент Қашқадарё вилояти ҳокимининг таклифини қўллаб қувватлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан