Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депутат Алишер Қодиров ўқувчилар орасида жиноятчилик кўпайиб кетаётгани сабабини уларнинг овқатланишидан излаш кераклигини таъкидлади
6.12.2020 10:50,  
665

Қўшни мамлакатларда ўқувчиларни мактабда бепул овқатлантириш масаласи кўтарилаётган бир вақтда Ўзбекистонда ҳамон мактабларнинг ошхоналарини қуриши масаласи муҳокама қилинмоқда, дея таъкидлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2020 йил давлат бюджетидан мактаблар қуриш ва капитал таъмирлаш учун 1,5 тириллион сўм маблағ ажратилган. Депутат Қодировнинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистондаги 3 мингдан ортиқ мактабда ошхонанинг ўзи йўқ, 7,1 мингта мактабда ошхона бор, лекин 60 фоизи талаб даражасида эмас.

Депутатнинг алоҳида қайд этишича, болаларнинг «энг кучли физиологик-депрессив ҳолати» мактаб даврида кузатилишини инобатга олган ҳолда, мамлакатда жиноятчиликнинг ёшариб кетаётгани, болаларнинг ўқитувчиларга нисбатан муносабати борган сари кескинлашиб бораётгани сабабларини «албатта уларнинг овқатланишидан излаш керак».

«Қўшни давлатлар мисолида олайлик: Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ўқувчиларнинг мактабда бепул овқатлантириш масаласи кўтариляпти. Биз эса, афсуски, мактабларда ошхоналар қуриш ҳақида гаплашяпмиз. Биз фақат мактаб қуриш ва таъмирлаш эмас, бу жараёнда ошхоналар қуриш ва таъмирлаш ҳақида ҳам ўйлашимиз керак», — деб таъкидлаган депутат.

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилдан бери ўқувчилар орасида жиноятчилик 2,5 баробарга камайган. Хусусан, 11 йиллик таълим қайта тикланиши натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик коэффициенти 2016 йилда 2,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 1,0 фоизга тушган. Таққослаш учун, 2019 йил якунига кўра, мазкур кўрсаткич Россияда — 23,7 ўқувчи, Қозоғистонда — 7,6 ўқувчини ташкил қилади. Бундан ташқари, 11 йиллик таълимга ўтилиши натижасида қизлар орасидаги эрта туғруқ ҳолатлари 34 фоизга камайган.

 

2020 йил октябрида Россия маориф вазири биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Россия мактабларида бошланғич синфларда бепул овқатланиш ташкил этиш амалиётини қўллаётганлигини, Ўзбекистон томонига ушбу янги тизимни ўрганишни тавсия этган эди. Бунга жавобан Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Марказий Осиёда энг катта демографик ўсишга эга ва аҳолисининг йирик қисми ёшлардан иборат бўлган мамлакат сифатида бошланғич синфларда бепул овқатланиш тизимини йўлга қўйиш мушкул эканлигини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан