Сербия президенти Александр Вучич юрак хасталиги белгилари билан Белграддаги касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Reuters нашри.
Шифокорлар Вучичга қандай ташхис қўйишгани номаълум.
Президент маслаҳатчиси Сузана Василевич президентнинг аҳволи стабил эканини айтди.
Маълумот учун, 49 ёшли Вучич 2017 йилда президент этиб сайланган эди.
У 2012 йилдан ҳукуматда мудофаа вазири, бош вазир ўринбосари ва бош вазир лавозимларида ишлаган