Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда яна бир университет ташкил қилинади
21.12.2019 18:19,  
1016

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Денов университетини ташкил этиш тўғрисида” ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Термиз ДУнинг Денов филиали негизида Денов университети ташкил этилади.

Университет Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Университет фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Денов университети Сурхандарё вилояти Денов тумани А.Ниёзов кўчаси 20 – уйда жойлашган Денов қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежида жойлашади.

Ҳужжатга асосан, қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • ижтимоий соҳа учун логистика, туризм, агробизнес, баҳолаш иши ва риэлторлик, чарм ва мўйна буюмлари технологияси ва конструкцияси, рақамли иқтисодиёт, геодезия, картография ва кадастр, тўқимачилик, бизнес-аналитика, дастурлаш, бизнесни бошқариш ва тадбиркорлик, корпоратив бошқарув, кичик бизнес, банк иши, мактабгача таълим, иқтисодиёт соҳалари учун инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, бошланғич таълим, ёшлар билан ишлашни ташкил этиш, ёшлар социологияси, амалий санъат, дизайн ҳамда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида малакали кадрлар тайёрлаш;
  • етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда илмий вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

Университетга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда яна бир хусусий университет очилади

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан