Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,7% га камайди
21.09.2020 13:53,  
79

Ўзбекистон август ойида 2,5 млрд АҚШ долларидан зиёд суммага олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг 2020 йилнинг дастлабки 8 ойида амалга оширилган ташқи савдога доир ҳисоботида хабар берилди.

Январ-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси 24 537,2 млн. долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 554,2 млн. долларга ёки 12,7% га камайди.

Экспорт. Ҳисобот даврида Ўзбекистон $11,6 млрдлик товар ва хизматлар экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $497,8 млнга ёки 4,1% га камдир.

Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўп. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.

Ўзбекистон 8 ойда қанча олтин сотгани маълум қилинди

Импорт. Январ-август ҳолатига кўра, $12,9 млрдлик импортни амалга оширган. Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $3,056 млрдга ёки 19,1% га камайди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Асосий ташқи савдо ҳамкорлари ўзгармаган: Хитой (16,4%), Россия (14,6%), Қозоғистон (7,2%), Корея (5,9%) ҳамда Туркия (5,0%). Дастлабки ўнликда, шунингдек, Қирғизистон, Германия, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистонлар бор. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан тўртта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган: Афғонистон ($461,8 млн), Қирғизистон ($394,5 млн), Тожикистон ($193,1 млн), Эрон ($39,6 млн). Қолган 16 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан