Ўзбекистон

Профилактика инспекторини хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишга жалб этганлик учун интизомий жазо қўлланади

Профилактика инспекторлари 5 йил муддатга лавозимга тайинланади, уларни ушбу муддат давомида бошқа лавозимга ўтказиш тақиқланади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимга ўтказиш ёхуд қонун ёки ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳолатлари бундан мустасно).

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

“Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-5938-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.

Тошкентда Lexus ҳайдовчиси тезликни оширгани учун 29 маротаба камерага тушган

ИИВ бу тоифадаги ҳайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймаслиги тарафдори эканлигини билдирди. 

Блогер Отабек Нуритдинов ароқ дўкони эгалари томонидан калтакланди (видео)

Асакалик блогер Отабек Нуритдинов Холид ибн Валид жомеъ масжиди яқинида ароқ дўкони очилгани ҳақида фотопост жойлаганидан сўнг дўкон эгалари томонидан калтакланган. Бу ҳақда блогернинг ўзи Фейсбукда маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирини қабул қилди

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Карантин муддати тугаган 294 нафар фуқаролар уйига​ кузатилди (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар ватандошимиз жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келинган ва 14 кунлик карантинга жойланган эди.

Энди махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ер ажратиш рад этилмайди

Махсус иқтисодий зоналар бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган давлат мулки объектлари, маъмурий-ҳудудий тузилмалар ҳудудлари негизида, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда ташкил этилади.

«Фақат ИИБнинг ўзи келганда бу даражада тўполон бўлмасди, уларнинг орасидаги фуқаро кийимидаги шахслар тўполонни бу даражада кучайиб кетишига сабабчи бўлди» – Олтинсой воқеалари​

15 февраль, шанба куни, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди.

Бу масалага масъул бўлган ҳаммага чора кўрилади. Керак бўлса, тергов олиб борганга ҳам, ҳукм чиқарганга ҳам – Абдулла Арипов

Аввал хабар қилганимиздек, кеча куннинг биринчи ярмида “Human” хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50 дан ортиқ киши Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ёнида тўпланиб, пулларини қайтаришни талаб қилишганди.

Президент саломатлик ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турларини лицензиялашдан чиқариш кераклигини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.