Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нархлар 2023 йилда 10,8 фоизга ўсиши кутилмоқда — ХВЖ
14.10.2022 20:47,  
41

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозини қайта кўриб чиқди, дейилади 2022 йил октябрдаги Жаҳон иқтисодий истиқболи ҳисоботида.

Қайд этилишича, 2022 йил учун иқтисодий ўсиш прогнози апрель ойида 3,4 фоиз дейилган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 5,2 фоизгача кўтарилди. ХВЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда ЯИМ 4,7 фоизга ошади.

Шунингдек, 2022 йилда нархларнинг ўсиши 11,2 фоиз, 2023 йилда эса бу кўрсаткич 10,8 фоиз бўлиши кутилмоқда. ХВФ экспертларининг фикрича, Ўзбекистон фақат 2027 йилга бориб 5,1 фоиз инфляцияга эриша олади.  Ўзбекистонга қўшни давлатлар учун ҳам иқтисодий ривожланиш сценарийси қайта кўриб чиқилди. Хусусан, Қозоғистонда жорий йилда ялпи ички маҳсулот 2,5 фоизга, Қирғизистонда 3,8 фоизга, Тожикистонда 5,5 фоизга, Туркманистонда 1,2 фоизга ўсиши тахмин қилинди.

Глобал иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 6 фоиздан 2022 йилда 3,2 фоизга ва 2023 йилда 2,7 фоизгача секинлашиши тахмин қилинмоқда. Агар глобал молиявий инқироз ва пандемиянинг оғир босқичини ҳисобга олинмаса, бу 2001 йилдан бери энг заиф ўсишдир.

"Жаҳон иқтисодиёти беқарорлик шароитида қатор муаммоларни бошдан кечирмоқда. Инфляциянинг ўн йилликлар даражасидан ошиб кетиши, аксарият ҳудудларда молиявий шароитнинг кескинлашиши, Россиянинг Украинага бостириб кириши ва давом этаётган COVID-19 пандемияси ривожланиш истиқболларига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда", — дейилади ҳисоботда

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан