Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИВ​ Олтинсой воқеасида Россияда ишлаб юрган фуқарони ҳам айблади
17.02.2020 11:19,  
4429

15 февраль, шанба куни, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Видеода таъкидланишича, аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можаро Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги «Халқобод» маҳалласида содир бўлган. «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини билиш мақсадида Олтинсой туманида бўлди.

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги воқеада вилоят ИИБ айни кунда Россияда юрган фуқаро — Аъзам Тошовни ҳам ходимларига тажовуз қилишда айблаган (аввалроқ республика ИИВ томонидан эълон қилинган баёнотда ҳам А.Тошев исми қайд этиб ўтилган эди). Бу ҳақда мухбир билан суҳбатлашган олтинсойликлар маълум қилмоқда.

«Энг кулгилиси, вилоят ИИБ мазкур воқеа юзасидан фикр билдирганда ходимларига тажовуз қилганлар орасида Аъзам Тошов борлигини ҳам ёзган. Ҳолбуки, Аъзам Тошов айни кунларда Россияда ишлаб юрибди», — дейди халқободликлар.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан