Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади — Президент
28.03.2022 22:39,  
115

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган. 

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди. 

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.

Йиғилишда қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди. 

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан