1 августдан сўнг "импорт машина" нархи қанча бўлади?

1 августдан сўнг

Norma экспертлари енгил автомобиллар мисолида импорт қилинадиган транспорт воситалари нархи қанчага ўзгаришини маълум қилишди.

Дейлик, ҳажми 1000 куб см.дан ортиқ бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи — 6000 доллар.

2020 йил 1 августга қадар:

- Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
- Акциз солиғи — 1920$ (автомобиль ўртача нархининг 32%и);
- ҚҚС — 1674$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
- Божхона йиғими — 25$
- Утилизация йиғими — 0.

Шунда жами “растаможка” тўлови 6859$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 12 859 долларни ташкил қилади.

2020 йил 1 августдан кейин:

- Божхона тўлови — 3240$ (автомобиль ўртача нархининг 54%и);
- Акциз солиғи — 0;
- ҚҚС — 1386$ (автомобиль ўртача нархининг, божхона тўлови ва акцизнинг 15%и);
- Божхона йиғими — 25$
- Утилизация йиғими — 659$ (БҲМнинг 30 баравари долларда).

Шунда жами “растаможка” тўлови 5310$ бўлиб, автомобилнинг охирги нархи 11130 долларни ташкил қилади. Фарқ — 1549$.

Шу билан бирга, ҳажми 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган двигателга эга автомобилнинг нархи 30000 доллар. 1 августдан унинг нархи 6740 долларга арзонлашади.

Шундай қилиб, 1000 куб см.гача бўлган ҳажмли двигателга эга автомобиллар нархи 12%га, 3000 куб см.дан ортиқ бўлган ва 3500 куб см.дан юқори бўлмаган ҳажмли двигателга эга автомобиль нархи эса 10%га арзонлайди, деб хулоса қилади Norma экспертлари.