Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








1 февралдан бошлаб қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?
28.01.2022 14:20,  
777

Адлия вазирлиги 2022 йил 1 февралдан кутилаётган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. 

1. Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун:

фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар электрон тизим орқали аниқланади.

Ҳукуматниг 26-сон қарорига асосан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланади.

3. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими, эксперимент тариқасида, тегишли рўйхатда келтирилган ва ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

4. Янги ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-76-сон қарорига кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб:

вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.

Шунингдек, Президент қарорида Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилиши белгиланган.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан