Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 гектар ерга эгалик учун 1,4 миллион доллар пора сўраган Чилонзор тумани ҳокимлиги ходими қўлга тушди
28.06.2020 21:19,  
956

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллон АҚШ доллари сўраган.

Маълум қилинишича, давлат хизматчиси 25 июнь куни ДХХ томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан