Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 кун ичида 2,6 млрд сўм миқдоридаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалилган — “Ўзэнергоинспекция”
16.02.2023 21:22,  
24

Жорий йилнинг 15 февраль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 119 та ҳолатда 6,3 млн кВт⋅соат миқдоридаги (жами 2,6 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Хусусан:

Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган "Истиқлол Жавоҳири" МЧЖ электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 646 млн сўм;

Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида жойлашган "Замин Сирожхон" фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 275 млн сўм;

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган "Сардор-Сарвар-Акмал Строй" МЧЖ электр тармоғига ноқонуний уланиши орқали 187 млн сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан