Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








1 мартдан Киевда спиртли ичимликлар сотиш бутунлай тақиқланади
1.03.2022 00:01,  
97

Украина пойтахти Киевда 1 мартдан бошлаб пойтахтда алкоголли маҳсулотларни сотиш қатъиян ман этилади. Бу ҳақда Киев мэри Виталий Кличко ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

«Эртадан бошлаб пойтахтда алкоголли маҳсулотларни сотиш қатъиян ман этилади.

Алоҳида эътиборимни дўконлар, дорихоналар ва озиқ-овқат, энг зарур товарлар ва дори-дармонлар нархига қаратаман: вазиятдан фойдаланиб, нархларни оширманг. Бу уруш пайтида худди бир-биримизни талон-тарож қилишга ўхшайди», - дея огоҳлантирди Кличко.

Аввалроқ Кличко Киевда иш кунларидаги комендантлик соати қандай ўзгаришини эслатган эди . Эслатиб ўтамиз, соат 20:00 дан 07:00 гача шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш қатъиян ман этилади.

Комендантлик соати вақтида махсус рухсатномасиз кўчада бўладиган тинч аҳоли душманнинг қўпорувчилик ва разведка гуруҳлари аъзолари ҳисобланади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан